Yangiliklar

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИГА АЖОЙИБ ТУХФА

 

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Болаларимизнинг мазмунли дам олишини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, бугун Кармана тумани Бишкент МФЙ Роҳат кўчасидаги кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудида дастлабки болалар майдончалари қуриб фойдаланишга топширилди.

 

Болажонлар учун аталган майдонча улар учун унитилмас бўлиб қолади. Жаннат райҳонларимиз омон бўлсин!