Yangiliklar

Қаровсиз бўш майдонда замонавий болалар ўйингоҳи барпо этилди

     Коммунал хизматлар аҳоли кайфиятига тўғридан – тўғри таъсир қиладиган ўта масъулиятли соҳалардан биридир. Аҳолига ҳар томонлама қулай турмуш шароитини яратиш мақсадида Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан  кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
      Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар, айниқса ёш авлод бўш вақтини мазмунли ўтказиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган дастурга кўра Фарғона шаҳар Мотурудий кўчаси 26-сон уйнинг туташ ҳудудидаги қаровсиз ер майдони ўрнида замонавий болалар ўйингоҳи барпо этилди. ''Кўп хонадонли уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" буюртмачилигида ташкил этилган бундай ўйингоҳлар ёш авлоднинг севимли маконига айланиб улгурди