Yangiliklar

Болажонларга байрам туҳфаси.

Бугун Энг улуғ-энг азиз байрамимиз нишонланадиган сана муносабати билан Бухоро шаҳридаги Пири Дастгир кўчаси 3/1 уйда истиқомат қилувчи ота-оналар ва уларнинг болажонлари учун қўшалоқ байрам бўлди, десак янглишмаймиз.

Зеро, бу ерда “Элмурод қурилиш сервис” МЧЖ қурувчилари томонидан “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК вилоят филиали буюртмачилиги остида замонавий болалар майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.Шу муносабат билан Бухоро вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи М. Тўрабоев, Бухоро шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, қурувчи ташкилотлар вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки жорий йилда биргина Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ 2922-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йил манзилли дастурига асосан вилоятда 79 та ана шундай намунадаги болалар майдончаларининг қурилиши режалаштирилган эди. Ҳозиргача 70 дан ортиқ ана шундай замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланган болалар майдончалари қурилиб, жажжи фойдаланувчиларга тортиқ қилинди.

Бугун "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти обьектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган болалар майдончаси мазкур кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган болажонларга энг зўр байрам туҳфаси бўлди.