Yangiliklar

 Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг 1 мартидан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири ўз ишини бошлади. 

      Айни вақтда вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари, “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан Тошкент шаҳри Миробод тумани 4 сектор ҳудудида жойлашган “Зиёнур” ҳамда “Юксалиш” МФЙ ларида жами 1 000 туп кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда. 

      Маълумки, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Миробод туманининг қатор маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича масъул ҳисобланади. Бугунги кунга қадар мазкур ҳудудларни ободонлаштириш, аҳолига қулай шарт- шароитлар яратиш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилди. 

      “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири доирасида “Чинор”, “Толариқ”, “Зиёнур”, “Юксалиш”, “Билимдон”, “Парвона”, “Баёт”, “Баратхўжа”, “Янги Қўйлиқ”, “Қўйлиқ ота” МФЙ ларининг ҳар бирида беш юз туп манзарали ҳамда олма, узум, терак каби мевали кўчатлар экилиши режалаштирилган.