Yangiliklar

Давлатобод туманида Иссиқлик тизимини модернизациия ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда

 

Давлатобод туманида иссиқлик тизимини модернизасия ва реконструкция қилиш учун Хитой Халқ Республикасидан иситиш қозонлари келтирилган бўлиб, модернизасия ишлари бошлаб юборилган.

Ушбу ишларни боришини вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов жойига бориб танишди ва керакли тавсия, кўрсатмаларини берди.

РК-1 қозонхонаси: Давлатобод туманининг "Тўқувчи", "Навбаҳор", "Мустақиллик", ва "Порлоқ" МФЙларда жами 152 та кўп қаватли уй, 7582 та хонадон, 20064 аҳоли ҳамда 23 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади.

 

 

РК-2 қозонхонаси: "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг" ва "Давлатобод" МФЙ ларда жами 198 та кўп қаватли уй, 8752 та хонадон, 26136 аҳоли ҳамда 14 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади.