Yangiliklar

ДАВЛАТОБОД ТУМАНИДА РК 1 ҚОЗОНХОНАСИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

 

Давлатобод туманидаги 350 кўп қаватли уйларни Иссиқлик тармоғини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари изчиллик билан  амалга оширилмоқда.

Наманган Вилояти Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ва Давлатобод туман ҳокими,  Давлатобод туманида жойлашган РК 1 қозонхонасида  бошқарув компания раислари, ҳудуддаги МФЙ раислари, иштирокида Кўп қаватли уйларнинг ер тўла қисмларида ҳамда ташқи иссиқлик трассаларда юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

 Мулоқот давомида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича бош пудратчи "Ўзбекгидроенергоқурилиш” АЖ масъул ходимларига камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

  Ҳозирда мазкур қозонхонада манзилли дастур асосида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари изчиллик билан давом этяпти. 

 Қайд этиш жоизки, таъмирлаш ишлари ўз якунига етгач, ҳудуддаги 350 та кўп қаватли уйлар иссиқлик билан таъминланади.