Yangiliklar

Юрт ободлиги йўлида меҳнат қилиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ҳамда келажагимиз бўлмиш ёш авлодга кенг имкониятлар яратиб бериш мақсадида, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти обьектларини қуриш бўйича инжиниринг" ДУК томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлатобод тумани кичик мавзеларидаги кўп қаватли уйлар атрофида жами 38 та болалар майдончаси, 9 та кичик стадион ҳамда

7 та "Work Out" спорт майдончаси қурилиб, аҳолига тақдим этилмоқда.
Мавжуд таъмирга муҳтож болалар майдончалари эса таъмирланиб, уларга қўшимча яна 30 та янги болалар майдончасини қуриш ишлари бошлаб юборилган.