Yangiliklar

Фарғона вилояти “Қизилтепа” маҳалласида болалар майдончаси фойдаланишга топширилди

 

Олтиариқ тумани марказидан 18 км узоқликда жойлашган “Қизилтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдида янги болалар майдончаси ташкил этилди.

 

Қулай ҳамда замонавий шароитга эга ушбу болалар ва спорт (street working) майдончасининг фойдаланишга топширилгани нафақат шу ҳудудда истиқомат қилувчи балки, бу масканга келиб ўйнаётган қўшни маҳаллалар болажонларига ҳам олам-олам қувонч бағишламоқда.

 

Давлат дастури асосида  қуриб битказилган ушбу маскан жажжи кичкинтойлари учун ўзига хос совға бўлганидан ота-оналар ҳам хурсанд. 

 

Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.