Yangiliklar

“Яйпан гузар” маҳалласида болалар майдончаси очилди

 

Ўзбекистон туманидаги “Яйпан гузар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдида янги болалар майдончаси ташкил этилди.

 

Қулай ҳамда замонавий шароитга эга ушбу болалар ва спорт (street working) майдончасининг фойдаланишга топширилгани нафақат шу ҳудудда истиқомат қилувчи балки, бу масканга келиб ўйнаётган қўшни маҳаллалар болажонларига ҳам олам-олам қувонч бағишламоқда.

Давлат дастури асосида 120 млн. сўм маблағ эвазига қуриб битказилган ушбу маскан жажжи кичкинтойлари учун ўзига хос совға бўлганидан ота-оналар ҳам хурсанд. 

Айни кунларда худди ана шундай мўъжазгина болалар майдончасидан яна бири туманнинг олис ҳудудларидан Шўрсув маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам барпо этилаётган бўлиб, тез муддатларда у ҳам болалар ихтиёрига топширилади.