Yangiliklar

Фарғонада иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирланди

 

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2912-сонли қарори ижросини таъминлаш, 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик таъминотини яхшилаш мақсадида Республика бюджети ҳисобидан 2 дона иситиш қозони ҳамда 1,94 км иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

      Бугунги кунда, дастур доирасидаги  1 дона ПТВМ-30 русумли қозони 1 дона ТВГ-1,5 русумли қозони ҳамда 1,94 км иссиқлик тармоқлари "Кўп хонадонли уйларни мукаммал таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" Фарғона ҳудудий филиали буюртмачилигида  мукаммал таъмирланди.

      Бундан ташқари, вилоятдаги иссиқлик таъминоти корхоналарининг ҳисобидан 1 та  қозонхона, 8 та иситиш қозонлари, 1,8 км иссиқлик тармоғи жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Дастур режасига қўшимча 2,4 км иссиқлик тармоғи қопламалари ва 504 та задвишкалар жорий таъмирланди.