Yangiliklar

Ислоҳотлар амалда - Фарғона вилояти

Кўп квартирали уйларни замонавий архитектура талаблари асосида таъмирлаш, биринчи навбатда кўп квартирали уй-жойларда яшовчи аҳолига кўрсатиладиган хизматларни тубдан яхшилаш мақсадида, 2021 йил давомида Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан изчил сайи-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сонли  қарори 6-бандига асосан, 2021 йилда вилоятида икки босқичда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.  1-Босқичда 42 та кўп квартирали уйларнинг  38 минг кв.м том қисмлари, 2 та уйларнинг ертўла қисмидаги коммуникациялар мукаммал таъмирланди. 2-Босқичда эса 31 та кўп квартирали уйларни мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 11,6 минг кв.м том қисмлари, 56 та кириш йўлаклари, 62 та электр тақсимловчи шитлар, 21 та уйларнинг фасад қисмлари мукаммал таъмирланиб, 48 дона темир эшиклар ва кодли қулфлар ўрнатилди.