Yangiliklar

ЛИФТЛАР ЖОРИЙ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНАДИ

 

  Кўп квартирали уйларда яшовчи аҳоли  учун қулай ва хавфсиз шарт-шароит яратиш, лифтларнинг техник ҳолатини тубдан яхшилаш, фавқулодда вазиятларнинг олди олиш мақсадида Фарғона шаҳридаги Янги аср 76, Янги аср 78, Янги аср 80,  Янги аср 138Б ҳамда Ал-Фарғоний 20 сонли кўп квартирали уйлардаги 14 дона лифт ускуналарини жорий ва мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган.                                                                                    
      Мазкур ишларни сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида, Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси томонидан белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.
      Бундан кўзланган мақсад, кўп квартирали уйларга ўрнатилаётган лифтларнинг халқаро стандартлар ва техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлашдан иборат.