Yangiliklar

Марғилондаги кўп квартирали уйлар мавсумга тайёр

 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сонли қарори ижросини таъминлаш, 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

     Ҳусасан, Марғилон шаҳар Чилонзор МФЙ Тинчлик кўчаси 153-сонли уйнинг том қисм юмшоқ қоплама( (полизол)  билан, Марғилон шаҳар Истиқлол кўчаси 78-сонли кўп квартирали уйнинг  том қисми давлат дастурига асосан, "Кўп хонадонли уйлар ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК буюртмачилигида  шифер қопламаси билан қопланиб, мукаммал таъмирланмоқда.

     Маълумот учун: Марғилон шаҳрида  303 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларга 13 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда 7 та бошқарув сервис компаниялари  хизмат кўрсататади