Yangiliklar

ПРЕЗИДЕНТ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИДАГИ МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ТОПИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАҚДИМОТ БИЛАН ТАНИШДИ

 

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш тизими миллионлаб юртдошларимиз ҳаётига тааллуқли масала. Лекин йиллар давомида бу соҳага етарлича эътибор берилмади. Уй-жойлар фонди эскиргани, уни тўғрилаш учун тизим ва маблағ бўлмагани учун муаммо катталашиб бораверди. Ҳеч ким бу соҳанинг ичига чуқур кириб, шуғулланмади.

Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу долзарб масаланинг ечимини топишга бағишланган тақдимот билан танишди. Вақт кеч бўлганига қарамай, муҳокама икки соатдан зиёд давом этди. 

Давлатимиз раҳбари хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, эски уйларнинг муҳандислик тармоқларини таъмирлаш, одамларга муносиб шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берди. Бунинг учун Молия вазирлиги томонидан етарли маблағлар ажратиладиган бўлди.