Yangiliklar

Қувасойдаги кўп квартирали уйлар куз-қиш мавсумига тайёр 

    Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ҳамда уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини сифатли бажариш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, Қувасой шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. 

   Ҳусасан, Қувасой шаҳар  Дўстлик МФЙ Ровон кўчаси 52-сонли кўп квартирали уйнинг том  қисми давлат дастурига асосан, "Кўп хонадонли уйлар ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК буюртмачилигида  мукаммал таъмирланди.

   Ҳозирги кунда белгиланган давлат дастури асосида Қувасой шаҳрининг барча ҳудудларидаги кўп квартирали уйларни мавсумга тайёрлаш борасида салмоқли ишлар якуний босқичда амалга оширилмоқда.