Yangiliklar

#Вазир_ҳудудда

      

      Вазир Давлатобод тумани "Халқлар дўстлиги" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳолати билан танишди. Туманда иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳам кўздан кечириб, бош пудратчи ташкилот- "Ўзбекгидроэнергоқурилиш" мутасаддиларига ишларни имкон қадар тез ҳамда сифатли бажариб, аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйларнинг атрофини асфальтлаштириш бўйича топшириқ берди.

      Шунингдек, Шерзод Ҳидоятов шу ҳудудда жойлашган РК 2 қозонхонасидаги модернизация ва реконструкция ишларини бориб кўрди. Мутасаддиларга сифат ва масъулият яна бир бор  эслатиб ўтилди.

      Маълумот учун: РК-2 қозонхонасини модернизация қилиш орқали "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг" ва "Давлатобод" МФЙ ларида жойлашган 198 та кўп қаватли уй, 8 752 та хонадон, 26 136 нафар аҳоли ҳамда 14 та ижтимоий соҳа объекти иссиқлик билан тўлиқ қамраб олинади.