Yangiliklar

ВАЗИРЛИКДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

18- апрель- “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” муносабати вазирликда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг байрам табриги вазир ўринбосари Назиржон Назиров томонидан барча йиғилганларга ўқиб эшиттирилди.

Foto

“Ҳар кимнинг ватан ичра кичик ватани, яъни ўз уйи борки, уй-жой коммунал хизмат кўрсатилишига эҳтиёжи бўлади. Шу маънода, турли касб эгалари орасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг муносиб ўрни бор.
Қишнинг совуқ кунларида иссиқлик таъминоти, ёзнинг жазирамасида эса ичимлик суви тизими соз ҳолда бўлиши кишилар саломатлиги ва жамиятнинг кайфиятига нечоғли таъсир қилишини инобатга олсак, соҳамиз фидойиларининг нақадар масъулиятли касб эгалари экани янада теранроқ англашилади.
Бир сўз билан айтганда, юртдошларимиз оғирини енгил қилишдек захматли ва сермашаққат касбу-кор билан жамиятда муносиб ўрин топаётган соҳамиз ходимлари фаолияти алоҳида эътирофга сазовордир”-дейилади вазир табригида.

Foto

Халқимизнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолининг кундалик эхтиёжларини қондириш, улар учун қулай яшаш шароитларини яратишдек маъсулиятли соҳа фидойиларининг заҳматли меҳнатлари байрам арафасида муносиб эътироф этилди.

Foto

Foto

Foto

Жумладан, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларнинг 106 нафар ходимлари “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан, фаол ва ташаббускор 50 нафардан ортиқ ходимлар эса Вазирлик Ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Foto

Foto

Шунингдек, байрам муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллаган “Ҳумо” жамоаси аёлларига фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Foto