Yangiliklar

 Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этилмоқда.

      Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилиб, мазкур масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан доимий назорат қилинмоқда.  

     Фарғона шаҳрининг 2021 йил режасида белгиланган дастурга асосан, “Кўп хонадонли уйлар ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК томонидан кўп қаватли уйлар олдига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 23 та янги болалар майдончалари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, республика бюджетидан 8 та болалар майдончаларини қуриш ишлари якуний босқичларда олиб борилмоқда.

      Фарғона шаҳрида 2021 йилда жами 178 та болалар майдончалари тўлиқ фойдаланишга топширилади.