Hamkorlik

2021 йилда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари бўйича

МАЪЛУМОТ

 

1. Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги
ПҚ-4936-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 118-сонли раёсати мажлиси баёнига асосан,
 2021 йилда Инвестиция дастури доирасида йилдан-йилга ўтувчи 5 та ва янгидан бошланадиган
2 та объектда модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун 113,04  млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 60,4 км магистрал иссиқлик қувурлари ва иссиқлик тармоқлари, 3 та марказий, 3 та маҳаллий қозонхона, 12 та қозон, 36 та замонавий насос ускунаси, 4 та газ тақсимлаш пунктини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

2022 йил 10 январь ҳолатига 146,9 млрд.сўм (йиллик режага  нисбатан - 130%) маблағ ўзлаштирилиб, 107,8 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан - 95%) маблағ молиялаштирилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 43,5 км иссиқлик тармоқлари,
та марказий, 1
 та маҳаллий қозонхона, 12 та қозон, 22 та замонавий насос ускунаси, 2 та газ тақсимлаш пунктида қурилиш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар.

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон қарорига мувофиқ лойиҳа доирасида 47,4 млн. долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган.