Yangiliklar

Олтинкўл туманида ҳам кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, камчиликларни аниқлаш ва уларни вақтида бартараф этиш мақсадида хатловдат ўтказилиб аниқланган камчиликлар юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолига қулайлик яратиш  мақсадида белгиланган дастур асосида мавжул кўп қаватли уйларда таъмирлаш, бўяш ишлари олиб борилмоқда.  Жумладан дастурга киритилган Марказ МФЙ ҳудудининг Чинобод кўчасида жойлашган 21-кўп қаватли уйда ҳам таъмирла ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда қилиниши керак бўлган ишларнинг 90 % бажарилган бўлиб, якунига етказиш арафасида.