Yangiliklar

БОЛАЛАР МАЙДОНЧАСИ  

      Фарғона вилоятида кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этилмоқда.

      Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган.   Майдончаларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла томонидан доимий назорат қилинади.  Шунингдек, яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.

      2017-2020 йиллар мобайнида 319 та болалар спорт майдончалари барпо этилди. Таққослайдиган бўлсак, 2010-2016 йиллар мобайнида вилоят бўйича атиги 64 та болалар майдончалари қурилган холос. Жорий йилда эса бу ишларнинг кўлами янада кенгайиб, 43 та болалар майдончасини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Айни кунларда Фарғона шаҳрида 23 та ана шундай масканларни қуриш ишлари якунланмоқда.