Yangiliklar

ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ  1 ВА 2 КИЧИК НОХИЯЛАРДА ИССИҚЛИК  ТАЪМИНОТИНИ РЕКОНСТРУЦИЯ  ҚИЛИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Таъкидлаш жоизки юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир фармон замирида асосан инсон ва унинг фаровон ҳаёти мужассам эканлиги ҳаётда ўз исботини топмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар бевосита коммунал хизмат соҳасини ҳам янги босқичга кўтарди.

Наманган шахар Давлатобод туманидаги 422 кўп қаватли уйларни Иссиқлик тармоғини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг уринбосари Қурбонжон Турсунов, вилоят уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Адхамжон Турғунов ва бир гуруҳ мутасаддилар ҳамроҳлигида Давлатобод туманида жойлашган РК 1 қозонхонасида  олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини Кўп қаватли уйларнинг ер тўла қисмларига ўрнатилган ИТП ларни кўздан кечирди.

Ҳозирда мазкур қозонхонада манзилли дастур асосида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари изчиллик билан давом этаяпти.

       Қайд этиш жоизки, таъмирлаш ишлари ўз якунига етгач, ҳудуддаги 422 та кўп қаватли уйлар иссиқлик билан таъминланади.