Yangiliklar

ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БУЙИЧА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.  

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги Наманган вилоятида Тадбиркорликни янада қўллаб-қуватлаш ва мухандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-5084-сонли қарорларига асосан, умумий қиймати 150,0 млрд.сўм Республика бюджети маблағлари ҳисобидан Наманган вилояти Наманган шаҳар Давлатобод туманининг “Порлоқ”, “Навбахор”, “Мустақиллик”, “Тўқувчи” “Халқлар дўстлиги”, ”Умид”, ”Янги тонг”, “Давлатобод” маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларида жойлашган 350 та кўп қаватли уй (16500 та хонадон)ларни “РК-1, РК-2” қозонхоналари орқали марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлаш режалаштирилган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш хамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК буюртмачилиги асосида (Буюртмачи хизмати учун 1 579 350 000 сўм молиялаштирилган.)   Хозирги кунда пудратчи “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ томонидан қўйидаги қурилиш монтаж ишлари амалга оширилмоқда:

РК1 қозонхонаси худудидаги Порлоқ, Мустақиллик, Тўқувчи, Навбахор, МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлар худудида ер ости қувурлари учун ер қазиш ишлари якунланди. Порлоқ, Мустақиллик, Тўқувчи,   Навбахор МФЙлар худудидаги ички тармоқ трассалари учун 33.9 км труба тортиш ишлари олиб борилди.

РК2 қозонхонаси худудидаги Халқлар дўстлиги, Умид, Янги тонг, Давлатобод МФЙларда жойлашган кўп қаватли уйлар худудида ер ости қувурлари учун ер қазиш ишлари олиб борилмоқда. Халқлар дўстлиги, Умид, Янги тонг, Давлатобод МФЙлар худудидаги ички тармоқ трассалари учун 10.48 км труба тортиш ишлари олиб борилди.

Пудратчи ташкилот томонидан ППУ (пенополиуретан) трубалари 49,9 км олиб келиниб. Наманган шахар Мустақиллик МФЙ худудидаги сув кўтариш иншооти биноси демонтаж қилинди ва янги қозонхонани қуриш ишлари бошланди.

Наманган шахар Порлоқ, Навбахор ва Мустақиллик МФЙ худудидаги кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмидаги 264 та ИТП учун жой тайёрланди. Ушбу МФЙлар худудларида траншея кавлаш ва монтаж ишлари бажарилди.

Порлоқ МФЙ ва Навбахор МФЙ худудидаги магистрал (М-4) тармоқ учун ва ер ости қувурлари учун ер қазиш ишлари режага асосан бажарилди. Шунингдек, Д-377 ммли Д-273 ммли Д-219 ммли бўлган ППУ (пенополиуретан)  ер ости қувурлари ва элементлари (таянч устунлари, СКУ) опора ва компенсаторлари) монтаж ишлари, ва УЗД (масофавий мониторинг тизим сигнал сими)ни текширув ишлари бажарилиб қум билан кўмиш ишлари амалга оширилмоқда. хозирда иссиқлик камералари қурилиши бошланди.

РК1 қозонхонаси худудидаги магистрал ва ички (М-1 М-2 М3 М4) тармоқларда иссиқлик камералари қўриш, лойиха бўйича 142 дона берилган хозирда 50 дона иссиқлик камераларини ва қозонхонага 4 та тутун мўриларини қуриш ишлари якунланди.

Кўп қаватли уйларнинг ер тўла қисмидаги ИТП (индивидуал иссиқлик пункти) ўрнатиш ишлари хам йўлга қўйилган.