Yangiliklar

Наманган вилоятида иссиқлик таъминоти яхшиланмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлиснинг 10-сонли баёни (2021 йил 27 февралдаги 02-РА-1-3553-сон) ҳамда Назорат режаси (2021 йил 12 мартдаги 05/1-539-сон) хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  21 апрелдаги  Наманган вилоятида Тадбиркорликни янада қўллаб-қуватлаш ва мухандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-5084-сонли қарорларига асосан, умумий қиймати 150,0 млрд.сўм Республика бюджети маблағлари ҳисобидан Наманган вилояти Наманган шаҳар Давлатобод туманининг “Порлоқ”, “Навбахор”, “Мустақиллик”, “Тўқувчи” “Халқлар дўстлиги”,”Умид”,”Янги тонг”, ”Давлатобод”  маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларида жойлашган 350 та кўп қаватли уй (16500 та хонадон)ларни “РК-1, РК-2” қозонхоналари орқали марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлаш режалаштирилган. “Иссиқликэлектрлойиҳа” АЖ лойиҳа институти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари қурилиш билан бир вақтда олиб борилмоқда. (Лойиҳа институтига шартномага асосан хозирги кунда 364 264 317 сўм маблағ молиялаштириб берилган.)  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш хамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК буюртмачилиги асосида (Буюртмачи хизмати учун  1 579 350 000 сўм молиялаштирилган.) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5084-сонли Қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 202-F сон фармойишига мувофиқ  “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ қурилиш билан бир вақтда ишлаб чиқиладиган лойиха-смета хужжатлари асосида бажариш зиммасини олади. (Объектнинг шартномавий суммаси 153 580 368 000  сўм бўлиб, хозирги кунда 132 075 000 000  сўм маблағ молиялаштирилди)