Yangiliklar

ТЕГИШЛИ КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК томонидан 14 та ҳудудий филиал раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

фото

Йиғилишда ҳудудий филиал раҳбарларига давлат дастурлари доирасидаги маблағлар манзилли рўйхатларини шакллантириш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган йиллик сметага мувофиқ иш юритиш бўйича топшириқлар берилди. Давлат дастурлари доирасида ажратилган Республика ва маҳаллий бюджет маблағларини самарали сарфланиши ва қурилишни техник жиҳатдан назорат қилиш бўйича ҳар бир филиал раҳбарлари ва техник назоратчилари шахсан жавобгар эканликлари белгиланиб, ҳудудлар кесимида филиаллларнинг ҳисоботи тингланди.

фото

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом” тўғрисида ҳам тўлиқ маълумотлар берилди.Шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда коррупцияни олдини олишга доир белгиланган чора-тадбирлар мазмун-моҳияти хусусида ҳам батафсил сўз юритилди.

фото

Шу билан бирга филиалларда ходимлар қўнимсизлигини олдини олиш, малакали, иш тажрибасига эга, олий маълумотли ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда ходимларни рағбатлантириш ишларини қонун ҳужжатларига асосан амалга ошириш юзасидан тушунтиришлар берилди.