Yangiliklar

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922 - сонли қарорининг 2-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этилаяпти.

      Хусусан, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан  ишлаб чиқилган дастур асосида Ўрта Чирчиқ тумани «Тинчлик»  маҳалласида  жойлашган 2-сонли  кўп қаватли уйга  туташ ҳудудда болалар майдончаси бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

      Дастлаб арғимчоқлар ўрнатилиб, уларга ёрқин ранглар билан ишлов берилгач, иш жараёнлари якунида майдончага сунъий чим қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилди. 

      Замонавий ва кўркам бу болалар майдончасининг фойдаланишга топширилиши  болажонлар учун янги йил байрамига  энг муносиб туҳфа бўлди. 

      Эндиликда «Мунаввар» кўчасида жойлашган ушбу кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган ўғил-қизлар янги болалар майдончасида дилдан яйраб мароқли ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлишди.