Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш хамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК буюртмачилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5084-сонли Қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 202-F сон фармойишига мувофиқ “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ қурилиш билан бир вақтда ишлаб чиқиладиган лойиха-смета хужжатлари асосида бажариш зиммасини олган.
Хозирги кунда пудратчи “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ томонидан қўйидаги қурилиш монтаж ишлари амалга оширилмоқда:
РК1 қозонхонаси худудидаги Порлоқ, Мустақиллик, Тўқувчи, Навбахор, МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлар худудида ер ости қувурлари учун ер қазиш ишлари олиб борилмоқда. Порлоқ, Мустақиллик, Тўқувчи, Навбахор МФЙлар худудидаги ички тармоқ трассалари учун 27.42 км труба тортиш ишлари олиб борилди.
РК2 қозонхонаси худудидаги Халқлар дўстлиги, Умид, Янги тонг, Давлатобод МФЙларда жойлашган кўп қаватли уйлар худудида ер ости қувурлари учун ер қазиш ишлари олиб борилмоқда. Халқлар дўстлиги, Умид, Янги тонг, Давлатобод МФЙлар худудидаги ички тармоқ трассалари учун 1.48 км труба тортиш ишлари олиб борилди.
Пудратчи ташкилот томонидан ППУ (пенополиуретан) трубалари 49,9 км олиб келиниб. Наманган шахар Мустақиллик МФЙ худудидаги сув кўтариш иншооти биноси демонтаж қилинди ва янги қозонхонани қуриш ишлари бошланди.
Наманган шахар Порлоқ, Навбахор ва Мустақиллик МФЙ худудидаги кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмидаги 264 та ИТП учун жой тайёрланди. Ушбу МФЙлар худудларида траншея кавлаш ва монтаж ишлари бажарилмоқда.
Порлоқ МФЙ ва Навбахор МФЙ худудидаги магистрал (М-4) тармоқ учун ва ер ости қувурлари учун ер қазиш ишлари режага нисбатан 80 % га бажарилди. Шунингдек, Д-377 ммли Д-273 ммли Д-219 ммли бўлган ППУ (пенополиуретан) ер ости қувурлари ва элементлари (таянч устунлари, СКУ) опора ва компенсаторлари) монтаж ишлари, ва УЗД (масофавий мониторинг тизим сигнал сими)ни текширув ишлари бажарилиб қум билан кўмиш ишлари амалга оширилмоқда. хозирда иссиқлик камералари қурилиши бошланди.
РК1 қозонхонаси худудидаги магистрал ва ички (М-1 М-2 М3 М4) тармоқларда иссиқлик камералари қўриш, лойиха бўйича 142 дона берилган хозирда 33 дона иссиқлик камераларини ва тутун мўриларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Кўп қаватли уйларнинг ер тўла қисмидаги ИТП (индивидуал иссиқлик пункти) ўрнатиш ишлари хам йўлга қўйилган.