Yangiliklar

Фарғонада замонавий болалар майдончалари барпо этилмоқда

             Фарғона вилоятидаги кўп хонадонли уйларнинг архитектура қиёфасини янгилаш, кўп хонадонли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш, уларнинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшашларини кафолатлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги 
ПҚ-2922 - сонли қарорининг 2-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этилмоқда.

Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган бўлиб, бундай масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла томонидан доимий назорат қилиб борилади, яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари эса янгиланади.

           Маълумот учун: "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК Фарғона вилоят ҳудудий филиали томонидан Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларидаги кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича:

фото

2019 йилда жами 115 дона болалар майдончаси қуриш, 36 дона болалар майдончасини таъмирлаш, 1216 п/м ирригация тизимини яхшилаш, 24 852 м2 тротуарларни бетон қопламаси билан қоплаш, 308 дона ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш ишлари;

2020 йилда жами 34 дона болалар майдончаси қуриш ва таъмирлаш, 6 600 м2 тратуарларни бетон қопламаси билан қоплаш, 142 дона ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

           Шунингдек, жорий йилда жами 37 дона болалар майдончаси қуриш, 8 427 м2 тратуарларни бетон қопламаси билан қоплаш, 74 дона ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.