Давлатобод туманида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш учун Хитой Халқ Республикасидан иситиш қозонлари келтирилди ва модернизация ишлари бошланди
РК-1 қозонхонаси: Давлатобод туманининг "Тўқувчи", "Навбаҳор", "Мустақиллик", ва "Порлоқ" МФЙларда жами 152 та кўп қаватли уй, 7582 та хонадон, 20064 аҳоли ҳамда 23 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади.
РК-2 қозонхонаси: "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг" ва "Давлатобод" МФЙ ларда жами 198 та кўп қаватли уй, 8752 та хонадон, 26136 аҳоли ҳамда 14 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади.
Жами: тумандаги 8 та МФЙ да 350 та кўп қаватли уй, 16 334 та хонадон, 46200 нафар аҳоли ва 37 та ижтимоий соҳа объектларини иссиқлиқ таъминоти билан таъминлаш замонавий тизим орқали амалга оширилади.