Yangiliklar

ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

     Наманган вилояти Давлатобод тумани “Навбаҳор”, “Мустақиллик”, “Тўқувчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан магистрал тармоқ ва ер ости қувурлари ўтказиш учун  қазиш ишлари олиб борилмоқда.  ППУ (пенополиуретан)  ер ости қувурлари ва унинг элементларини монтаж қилиш ишлари якунланиб, иссиқлик камералари қурилиши амалга оширилмоқда.

      Шунингдек, кўп қаватли уйлардаги ертўлаларга индивидуал иссиқлик пункти (ИТП) ўрнатиш ва жойларни тайёрлаш, хонадонларга замонавий биометал иситиш радиаторларини ўрнатиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.