Yangiliklar

Айни кунларда  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Нажмиддинхўжа Шариповлар хизмат сафари билан Татаристон Республикасида бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи кунида Татаристон Саноат вазири Каримов Альберт Анварович ва бир қатор мутасаддилар иштирокида делегация аъзолари билан давра суҳбати ўтказилиб, унда ташрифнинг мақсади, режалари ва ҳамкорлик келишувларига эришиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси “КЭР” Холдинг компанияси бош директори Махянов Хамис Мухсумович  билан учрашишди. Учрашувда икки томонлама самарали ҳамкорлик ишларини олиб боришга келишиб олинди. Хусусан, корхонанинг когенерацион газ турбинаси технологиясини ўрнатиш, 4 МВт дан 40,5 МВт гача қувватга эга бўлган Модул-блокли қозонхоналар қуриш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш  борасидаги илғор тажрибалари ўзбекистонлик соҳа экспертларида катта қизиқиш уйғотганига тўхталиниб, мазкур борадаги тажрибаларини юртимизда жорий этиш масалалари илгари сурилди.

Маълумот ўрнида: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ҳамда бир қатор делегация аъзоларихизмат сафари билан Татаристонда бўлишганди.

Шундан сўнг “КЭР” Холдинг вакилларидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюриб, вазирликда ҳамкорлик учрашуви ўтказилган эди.