Yangiliklar

     Жорий йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 

       Фармонга кўра, туман (шаҳар) марказларига яқин ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда жами 29 та “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади. Мазкур массивларда 619 та уй-жой (21 минг 312 хонадон), 18 та мактаб, 24 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси барпо этилади.
      "Янги Ўзбекистон" массивларида иситиш қозонхоналари ва иссиқлик тармоқларини қуриш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш бўйича "Ўзсувтаъминот" АЖ масъул этиб белгиланди.