Жорий йил Жиззаҳ шаҳрида ЛК 8-сон қозонхонани қуриш учун 17 млрд сўм маблағ ажратилди. Мазкур қозонхона қурилиши натижасида, шаҳарнинг “Иттифоқ” МФЙ ҳудудидаги 31 та кўп қаватли уй ва ундаги 1 215 та хонадон сифатли иссиқлик энергияси билан таъминланади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфидаги “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК томонидан ЛК 8-сон локал қозонхона қурилиш лойиҳасини фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, ушбу объект бўйича тендер савдолари ғолиби “MAMAJONOVLAR” МЧЖ пудрат ташкилоти билан 15 млрд сўмлик шартномалар имзоланди. Шартомага асосан, маблағнинг 30 фоизи яъни 4,5 млрд сўм бўнак ўтказиб берилиб, қурилиш ишлари 45,2 фоизга бажарилган.